“Waste to Watts” интерфаол беллашувлари ўтказилди
2025-07-11 17:05:00 / Янгиликлар

Тошкентда ўтказилган “Эсо Эхпо Сентрал Ациа–2025” халқаро кўргазмаси доирасида Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги томонидан “Васте то Ваттс” номли интерфаол беллашувлар ҳам ташкил этилди. Беллашувлар икки босқичда ўтказилиб, унда жами 150 нафарга яқин иштирокчи қатнашди.
Дастлаб, иштирокчилар “Тўғри сарала, сайёрамизга ёрдам бер!” шиори остида жамоавий шаклдаги ўйинда махсус карточкалар ёрдамида чиқиндиларни турига кўра, саралаб, махсус идишларга жойлаштириш орқали амалий билим ва кўникмаларини синовдан ўтказишди. Унда 8 жамоада 24 нафар иштирокчи қатнашиб, фахрли 1-ўринни “Ҳунтер“, 2-ўринни — “Меҳр ва Оқибат” ва 3-ўринни — “Эсо Старс” жамоаси эгаллади ва ғолиблар муносиб тақдирланди.
Сўнгра, онлайн «Қуиз» тест kahoot.it платформаси орқали экологик викторина ўтказилиб, унда 110 нафар иштирокчи фаол қатнашди. Энг кўп саволларга тўғри жавоб берган 3 нафар иштирокчи эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Қизғин борган жараён иштирокчиларга экологик саводхонликни ошириш, чиқиндиларни тўғри саралаш ва қайта ишлаш маданиятини сингдиришга қаратилган қизиқарли машғулотларни жамлагани билан аҳамиятли бўлди.









