Республикада 766,3 минг тонна маиший чиқинди қайта ишланди
2025-05-30 12:00:00 / Матбуот анжуманлари

Бугун, 30-май куни Ахборот ва оммавийкоммуникациялар агентлиги (АОКА)да Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш вациркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги матбуот котиби Дилноза Комилова иштирокида брифинг ўтказилди.
Брифинг 2024 йил давомида ва 2025 йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган таҳлилига бағишланди.
-
Маиший чиқиндиларни бошқариш соҳасида 313 та махсус техника, 3 800 дан ортиқ контейнер, 3 та чиқинди саралаш ва 11 та қайта ишлаш ускуналари харид қилиниб, санитар тозалаш корхоналарига етказиб берилди.
- Жумладан, 2024 йилда 146,3 млрд сўм қийматидаги 131 та ва 2025 йил 1-чорагида 28 млрд сўмга 25 та махсус техника ҳамда ўткан йилда 971 млн сўмга 352 та ва 2025 йилнинг биринчи чорагида 55 млн сўмга 20 та чиқинди контейнери харид қилиниб, санитар тозалаш корхоналарига етказиб берилди.
-
Аҳолига тўловларни амалга оширишда қулайлик яратиш мақсадида Агентликнинг ягона электрон “Тоза макон” биллинг тизими ҳамда унинг “Тоза Макон” мобил иловаси ишга тушурилди. Мобил илова “Апп Сторе” ва “Плай Маркет” платформаларига жойлаштирилди. Унда барча электрон тўлов тизимлари билан интеграция қилинди ва амалга оширилган тўловлар онлайн тарзда тўғридан-тўғри абонентларнинг шахсий ҳисоб варақларида акс эттириш имконияти яратилди.
- Санитар тозалаш хизматида республикада жами 8 277 та 88 фоиз маҳаллада 7 млн 224 минг та абонент, 23 млн 542 минг нафар яъни 63 фоиз аҳоли қамраб олишга эришилди.
- “Тоза макон” биллинг тизимида абонентларнинг жисмоний шахсларни шахсий идентификасия рақами бўйича 73 фоизи ва хонадон кадастр рақами бўйича эса 94 фоизи тизимга киритилиб, жараёнлар якунига етказилмоқда.
- Санитар тозалаш корхоналари томонидан маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш бўйича аҳолига кўрсатилган хизматлар учун “Ягона электрон тизим”да 2024 йилда 1 059,8 млрд сўм ва 2025 йилнинг биринчи чорагида 322,8 млрд. сўм маблағ тушум қайд этилиб, тўлов интизоми 90 фоизга бажарилди (2025 йил 7 мартдаги ЎРҚ-1044-сон Қонун билан жорий 2025 йил июль ойидан бошлаб тўлов интизоми электр энергиясига боғланиб қўйилиши билан тартибга солинадиган бўлди).
-
Чиқиндиларни бошқариш соҳасида замонавий технологиялар ва интвестицияларни жалб этиш мақсадида Хитой Халқ Республикасининг 3 та йирик компанияси иштирокида “Чиқиндиларни термик қайта ишлаш орқали электр энергияси ишлаб чиқариш” лойиҳалари йўлга қўйилди.
- Бу борада, давлатимиз раҳбарининг 2025 йилнинг 24 март кунидаги 116, 117, 118 сонли қарорлари қабул қилинди. Унга кўра умумий 933 млн АҚШ доллари қийматидаги лойиҳалар орқали Андижон, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Тошкент ва Фарғона вилоятларида 7 та ҳудудни қамраб олган ҳолда қаттиқ маиший чиқиндиларни ёқиш орқали муқобил энергия ишлаб чиқарувчи заводлар қуриладиган бўлди. Мазкур заводлар 2025-2027 йилларда барпо этилиб, уларда 900 та янги иш ўрни яратилади.
- Натижада йилига 3,6 млн тонна чиқиндини ёқиш орқали 1,6 млрд кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилиб, аҳоли хонадонларга етказиб берилади. Муҳим жихати атмосферага ташланадиган зарарли иссиқхона газлари 2,4 млн тоннагача камайишига эришилади.
- Шунингдек, Америка Қўшма Штатларининг «Саяр» компанияси билан умумий киймати 115 млн АҚШ доллари бўлган “Тиббиёт чиқиндиларидан муқобил иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш” инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.
- Жанубий Кореянинг «Сежин» компанияси иштирокида умумий қиймати 55 млн АҚШ доллари бўлган “Маиший чиқинди полигонларида ҳосил бўладиган чиқинди газини қайта ишлаш ҳисобига электр энергияси ишлаб чиқариш” лойиҳаси бўйича «Оҳангарон» полигони рекултивация қилиниб, ҳозирги пайтда 90 та махсус қудуқлар қазилди. Келгусида уларни 500 тага етказиш режалаштирилган бўлиб, натижада метан газни зарарсизлантириб тортиб олиниши орқали қайта ишлаш йўлга қўйиладиган бўлди.
- Шу билан бирга, Охангарон туманида «Махсустранс» санитар тозалаш корхонаси учун 29 гектар иборат замонавий чиқинди тўплаш полигони фойдаланишга топширилди. Мазкур полигон кимёвий чиқиндиларнинг ер ости сувига зарар етказмаслиги учун махсус ҳимоя қатлами билан қоплангани, унда чиқиндиларни жойлаштириш, ўлчаш ва назорат қилишдаги қулайликлари билан аҳамиятлидир.
-
Соҳани рақамлаштириш, махсус техникалар ҳаракатининг онлайн кузатувини ташкил этиш мақсадида республикада мавуд 9 575 та махалла фуқаролар йиғини, 71 066 та кўча, 196 та қаттиқ маиший чиқинди полигони, 3 361 та чиқинди йиғиш майдончаси ва уларга бириктирилган 620 минг та абонент ва 3 083 та махсус техника “Тоза макон” биллинг тизимига киритилди.
- ГПС тизимида тажриба тариқасида Жиззах вилоятининг 9 та туманида фаолият юритаётган махсус техникаларни онлайн кузатиш мақсадида 42 та чиқинди ташувчи автотранспорт воситалари “Чиқиндиларни интелектуал бошқариш” дастурида алоҳида саҳифалар орқали қайд этилиб, уларни мониторинг қилиб бориш имконияти яратилди.
- Хизмат сифатини ошириш ва чиқиндиларни ўз вақтида олиб кетилишини назорат қилиш мақсадида 39 та чиқинди йиғиш майдончаси ва 219 та махсус техникага онлайн кузатув камералари ўрнатилди.
-
14 турдаги чиқиндиларни қайта ишлаш масалаларига ҳам этибор берилмоқда. 2024 йилда республика аҳолисидан жами 14,8 млн тонна маиший чиқинди ҳосил бўлган. Шундан республикада фаолият юритиб келаётган 292 тадан ортиқ чиқиндини қайта ишлаш корхонаси томонидан 766,3 минг тонна маиший чиқинди қайта ишланиб, чиқинди қайта ишлаш даражаси 5,2 фоизни ташкил этди.
-
Соҳада аҳолини рози қилиш мақсадида Агентликнинг 1205 ва 1275 ишонч рақамлари йўлга қўйилиб, республика бўйича чиқинди масалаларига доир мурожаат ва таклифлар қабул қилиниши йўлга қўйилди.
- Натижада 2024 йилда 5 779 та мурожаат қабул қилиниб, шундан 4 752 таси ижобий ҳал этилган бўлса, 2025 йилнинг 1 чорагида эса жами 3 020 та мурожаат келиб тушиб, шундан 2017 таси ижобий ечим топди, қолганларига амалдаги қонунчилик доирасида тегишли тушунтиришлар берилиб, белгиланган тартибда кўриб чиқилмоқда.
-
Президент Фармони ижроси юзасидан 1367 гектар майдондаги 42 та полигон тартибга келтирилди. Жами 29 та полигон рекултивация қилиниб, тупроқ қатлами билан ёпилди. Аҳоли саломатлиги, атроф-муҳит ва экологияга салбий таъсирига чек қўйилиб, 81 гектар ер табиатга қайтарилди. 40 та полигонда кузатув камераси ва 30 тасига автотарози ўрнатилди.
- “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида чиқинди полигонлари атрофида 540 минг дона дарахт ва бута кўчатлари экилиб, “яшил белбоғ”лар ташкил этилмоқда.
-
Агентлик ташаббуси билан “Ҳаёт учун жой ажратинг” ҳамда “Чиқиндисиз дунё учун” шиори остида оммавий плоггинг эко-акциялари ўтказилиб, унда республия бўйлаб 5,5 минг нафардан ортиқ иштирокчи қатнашиб жами 386,306 тонна чиқиндидан тозаланди.
-
Шунингдек 2024 йил ва 2025 йилнинг 1 чорагида 3 маротаба “Долзарб 10 кунлик” тозалик тадбирлари ўтказилди. Тадбирда барча давлат ташкилот идоралари фаол қатнашиб, маҳаллаларда тозалик ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Жумладан, 124 та санитар тозалаш корхонаси томонидан 4085 та техникалари жалб этилиб, 800 минг 263 та жамоат жойи, кўчалар, маҳаллалар тозаланиб, жами 135 минг 200 тонна миқдоридаги чиқинди олиб чиқиб, бартараф этилди.
