“Эсо Эхпо-2025”да маҳаллий ва хорижий тажриба алмашиш орқали чиқинди муаммоларига ечим тақдим этилди
2025-06-30 15:50:00 / Янгиликлар

Ўзбекистонда Атроф-муҳитни асраш ва “яшил" иқтисодиёт йили доирасида “Eco Expo Central Asia 2025” кўргазмаси ташкил этилди. Тошкент шаҳридаги “САЭх Uzbekistan” кўргазмалар мажмуасида ўтказилган “Эco Expo”да вазирлик ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ҳам ўзининг стенди билан иштирок этди.
Эътиборли жиҳати, кўргазмада чиқиндилар эгаллаб олаётган ер сайёрасини акс эттириш орқали инсониятни чиқиндилар билан тўғри муносабатда бўлиш, уларни саралаш ва қайта ишлаш, айниқса пластик чиқиндиларни камайтиришга чорлаш мақсад қилинган.
Уч кун давомида “CleanTech & Recycling” стенди 2 мингдан ортиқ ташриф буюрувчини ўзига жалб этди. Масалан, агентлик стендида меҳмон бўлган Йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо тўғрисидаги конвенция (CITES) Бош котиби Ивонн Игуэро ҳамда Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазири Ерлан Нйсанбаев ва Марказий Осиё давлатлари элчиларида қайта ишланадиган пластик, шиша ва алюмин чиқиндиларини қабул қилувчи «фондaмат» ускунаси юқори қизиқиш уйғотди.
Шу билан бирга, чиқиндиларни бошқариш соҳасидаги фаолият, чиқиндининг табиатга таъсири ҳамда уларни саралаш ва қайта ишлаш тартиби тавсифлари билан танишиш имконияти яратилгани билан аҳамиятли бўлди.
Жумладан, стендда тақдим этилган тиббиёт, электрон, шиша, резина, пластик, озиқ-овқат, қоғоз, текстиль, саноат, қурилиш, металл, заҳарли-кимёвий, техник мой чиқиндилари ва бир марталик воситалар каби 14 турдаги чиқиндиларнинг морфологияси йиғилганларнинг яққол эътибор марказида бўлди.
Шунингдек, кўргазмада соҳада фаолият олиб борадиган 20 га яқин маҳаллий чиқиндиларни қайта ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг ҳам стенди тайёрланиб, ўзларининг маҳсулотларини тақдим этди. Кўргазмалар мажмуаси ҳовлисида 3 турдаги эко-мотороллерлар ва 10 турдаги махсус чиқинди идишлари (контейнерлар) намойиш этилди.
Қолаверса, Хитой Халқ Республикасининг “China CAMC”, “Shanghai SUS”, “China Everbright”, Жанубий Кореянинг “Sejin”, “Greenhammer”, Саудия Арабистонининг “Vision Invest”, Франциянинг “Suez International” ва Норвегиянинг “Tomra”
“Суэз Интернатионал”, «Томра» каби йирик компаниялари иштирокида 10 га яқин хорижий стендлар ҳам ташкил этилди. Улар чиқиндиларни бошқариш, қайта ишлашни самарали йўлга қўйиш ва соҳани рақамлаштириш каби лойиҳалар тақдимоти билан тажриба ва ғоялар алмашиш марказига айланди.
Хусусан, яшил технология, энергия тежамкор ечимларни жорий этиш, аҳолинининг экологик маданиятини оширишга доир 10 дан ортиқ долзарб стартап ташаббусларни ўз ичига олади.
Якунда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигининг стенди нафақат муваффақиятли иштироки, қолаверса, кўп сонли иштирокчиларнинг эътибор марказида бўлгани ҳамда энг кўп келишув ва ҳамкорликлар бўйича ҳам юқори натижа қайд этгани учун фахрли 2-ўринни эгаллади.
Бу минтақанинг нафақат экологик муаммоларига биргаликда ечим бериши, қолаверса, чиқиндиларни бошқариш соҳасида айланма иқтисодиёт ва яшил энергетикани ривожлантириш имконини беради.









