Нукусда “Маҳаллани чиқиндидан холи ҳудудга айлантирамиз” экотарғибот акцияси ўтказилди
2025-06-25 09:55:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 15 майдаги ПҚ-184-сон қарори – “2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳужжат ижросини таъминлаш мақсадида Нукус шаҳрининг “Темир йўл” маҳалласида навбатдаги экоташаббус амалга оширилди.
Эко-акция “Маҳаллани чиқиндидан холи ҳудудга айлантирамиз” шиори остида ўтказилди. Тадбир давомида шаҳарга хизмат кўрсатувчи корхоналар томонидан махсус техникалар жалб қилинди. Маҳалладаги чиқинди йиғиш майдончалари ва жамоат жойларидан чиқиндилар йиғилиб, олиб чиқилди.
Шу билан бирга, аҳоли ўртасида чиқиндидан холи ҳудуд яратиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.



