Агентлик ходимлари “Автомобилсиз кун” аксиясида фаол иштирок этди
2025-06-25 15:30:00 / Янгиликлар

Акция доирасида Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ходимлари ишга жамоат транспортида келишди.
Ушбу акция атроф-муҳитни автомобиллар чиқарадиган зарарли газлардан муҳофаза қилиш, йирик шаҳарларда транспорт ҳаракатини қисқартириш, жамоат транспорти тизимини ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш масалаларига жамоатчилик эътиборини жалб қилиш мақсадида ҳар ойнинг тўртинчи чоршанба куни ўтказилади.



