Навоий вилояти ИИБ раҳбарияти жойларда криминоген вазиятни ўрганиш ва аҳолига сифатли хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида Қизилтепа туманида бўлди
2025-11-05 09:00:00 / Янгиликлар

Ўрганишлар аввалида мутасаддилар туман марказидаги Маданият ва истироҳат боғида бўлиб “Хавфсиз тун” профилактик-назорат тадбирларига жалб этилган ходимлар билан суҳбатлашди.
Унда тадбирларни сифатли ташкил этиш, сергак ва тезкорликни йўқотмаслик, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш юзасидан бир қатор тавсиялар берди.
Сўнг Бозор ва савдо марказлари, аҳоли гавжум жойларда тунги хизматни олиб бориш ва унда аҳамият қаратилиши муҳим жиҳатлар санаб ўтилиб, тарғибот тадбирларини кучайтириш лозимлиги таъкидланди.
Шунингдек вилоят ИИБ бошлиғи куз-қиш мавсумида аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, фавқулодда ҳолатларни олдини олиш мақсадида ҳудуд газ ва электр тармоқлари корхоналарида бўлиб мутахассислар билан навбатчилик фаолияти ва захира хом ашёлари кўздан кечирилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш лозимлиги айтиб ўтилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати




