Қашқадарё вилояти ИИБда бир гуруҳ кинологларга «III тоифали кинолог» кўкрак нишонлари топширилди
2025-10-29 15:25:00 / Янгиликлар
«25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни» муносабати билан Қашқадарё вилояти ИИБ ЖТСБ Кинология бўлинмасида хизмат фаолиятида алоҳида фидойилик ва масъулият кўрсатган бир гуруҳ кинолог ходимларга «III тоифали кинолог» кўкрак нишонлари тантанали равишда топширилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар кинология хизматининг жиноятчиликка қарши курашиш, гиёҳвандлик воситалари ва портловчи моддаларнинг ноқонуний айланмасини фош этиш, шунингдек, хавфсизликни таъминлашдаги ўрни беқиёс эканини таъкидлашди.
Ушбу мукофотлар ички ишлар органларида юксак масъулият, садоқат ва фидойилик билан хизмат қилаётган кинологлар меҳнатига берилган муносиб эътироф бўлди.
Бир сўз билан айтганда, касб байрами арафасида ўтказилган ушбу маросим ходимларни янги ютуқларга илҳомлантириб, уларнинг хизмат бурчига бўлган масъулиятини янада оширди.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати









