Наманганда ходимлар учун психологик тренинглар ўтказилмоқда
2024-04-13 10:20:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли буйруғи ҳамда кўрсатмаси талаблари асосида Наманган вилоят ички ишлар органлари ходимларини ахлоқий, руҳий қўллаб-қувватлаш ҳамда маънавий-руҳий муҳитни ўрганиш мақсадида Бошқарма бошлиғининг ўринбосари топшириғига асосан кўрсатма ишлаб чиқилди.
Мазкур кўрсатма ижросини таъминлаш мақсадида Бошқарма Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Маънавий-маърифий ишлар бўлими Психологик таъминлаш гуруҳи ходимлари томонидан Наманган вилояти ИИБнинг ҳудудий бўлимларида хизмат қилаётган ходимлар ўртасида сўровномалар ўтказилди.
Сўровнома натижаларига кўра ҳудудларда ходимларнинг экстремал ва фавқулодда вазиятлар юзага келиши мумкин бўлган ҳолатларда ўзини бошқара олиш ҳамда тезкор қарор қабул қила олиш қобилиятларини янада оширишга кўмаклашувчи психологик семинар-тренинглар ўтказилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати



