Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ва Корея Миллий полиция агентлиги ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди
2024-04-12 15:35:00 / Янгиликлар

Унда 2024 йилга мўлжалланган икки давлат ҳуқуқ-тартибот идоралари ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.
Учрашув иштирокчилари ҳуқуқ-тартибот идоралари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришда барқарор ва ижобий динамика кузатилаётганини алоҳида таъкидладилар. Қайд этилганидек, икки давлат мутахассислари ўртасида видеоконференциялар, учрашувлар ва ўзаро ташрифлар мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда. Шунингдек, Жанубий Корея томони Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари мутахассислари учун кибержиноятчиликка қарши курашиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлашда замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш масалаларига бағишланган семинар ва маҳорат дарсларини мунтазам ташкил қилмоқда.
Томонлар кенг кўламли йўналишларда ўзаро ҳамкорлик ва тажриба алмашишни янада фаоллаштириш масалалари хусусида ҳам фикр алмашдилар.
Якунда жорий йил давомида икки томонлама ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга қаратилган аниқ тадбирларни ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
