Бухорода халқаро волейбол мусобақалари қизғин паллага кирди
2025-10-17 07:45:00 / Янгиликлар

Бухоро шаҳридаги «Универсал» спорт мажмуасида Марказий Осиё мамлакатларининг энг кучли жамоалари иштирокида ўтаётган «CAVA College University Volleyball Championship 2025» халқаро мусобақалари қизғин паллага кирди.
Мазкур мусобақаларга Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ташриф буюриб, ўйин жараёнларини шахсан кузатди. Тадбир давомида у спортчилар билан мулоқот қилиб, мусобақа иштирокчиларига омад ва юқори натижалар тилади.
Қизғин баҳслар, дўстлик ва спорт руҳида кечаётган мазкур халқаро турнир ёшлар ўртасида соғлом рақобатни кучайтириш, спорт орқали минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва Ўзбекистоннинг спорт салоҳиятини намойиш этишга хизмат қилмоқда.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати









