ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонлигига қарашли Тошкент вилоятида жойлашган 7534-ҳарбий қисмда профилактик йиғилиш ўтказилди
2025-10-16 18:55:00 / Янгиликлар

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни муносабати билан, қўшинга қарашли
7534-ҳарбий қисмда тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда қўшин қўмондони полковник Хасан Батиров иштирок этди.
Қўшин қўмондони сўнги вақтларда соҳада Ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилари томонидан йўл қўйилган салбий ҳолатлар, коррупцион жиноятнинг аянчли оқибатлари, қўпол интизомбузарликлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда бунга имкон берган шарт-шароитларни шахсий таркиб эътиборига етказди.
Тадбир сўнгида барча мутасадди раҳбар ва мансабдор шахсларга ўз хизмат мажбуриятларини сидқидилдан бажаришлари, бўлинмаларида хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий амал қилинишини таъминлашлари, коррупцияга қарши муросасиз муҳитни шакллантириш лозимлигини таъкидлаб амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берди.
ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонлиги ахборот гуруҳи



