Бухоро вилоятида реабилитация марказини реконструкция қилиш бўйича амалий чоралар белгиланди
2025-10-16 18:40:00 / Янгиликлар

Бухоро вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказига Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи ҳамда вилоят ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари, шунингдек, ИИБнинг соҳавий хизматлар раҳбарлари ташриф буюришди.
Ташриф давомида, марказдаги мавжуд шароитлар атрофлича кўздан кечирилиб, бино ва инфратузилманинг жорий ҳолати ўрганилди. Шу билан бирга, реабилитация жараёнини янада самарали ташкил этиш, яшаш ва тиббий ёрдам кўрсатиш шароитларини яхшилаш мақсадида бинони реконструкция қилиш масалалари кўриб чиқилди.
Мутасадди раҳбарлар томонидан мавжуд муаммолар юзасидан қурилиш соҳасидаги мутахассислар билан мулоқот ўтказилиб, зарур бўлган таъмирлаш ва янгилаш ишлари бўйича аниқ топшириқлар ва бажарилиш муддатлари белгилаб олинди.
Мазкур ташриф доирасида марказ фаолиятини янада такомиллаштириш, фуқароларга яратилган шарт-шароитларни замон талабларига мослаштириш ҳамда реабилитация жараёнининг сифатини ошириш бўйича тегишли тавсиялар берилди.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати






