Ички ишлар тизимида спортнинг волейбол тури бўйича “Вазир кубоги” мусобақасига старт берилди
2025-10-16 11:50:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича анъанавий тарзда ўтказилаётган “Вазир кубоги” мусобақасининг ҳудудий саралаш босқичига старт берилди.
Беллашувларнинг “Д” гуруҳидан ўрин олган жамоалар — Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси, Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси, Қоровул қўшинлари ҳамда Жазони ижро этиш департаментининг волейбол жамоалари бўлиб, мусобақа Сурхондарё вилояти мезбонлигида қизғин тарзда бошланди.
Тадбирнинг очилиш маросимида спортчиларга мусобақада омад тилаб, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, жисмоний тайёргарликни ошириш ҳамда ички ишлар органлари ходимлари ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашда бундай мусобақаларнинг аҳамияти катта экани таъкидланди.
Айни пайтда беллашувлар юқори кайфият ва соғлом рақобат муҳитида давом этмоқда. Ҳар бир жамоа “Вазир кубоги”нинг финал босқичига йўлланма олиш учун барча маҳоратини намойиш этмоқда.
Мусобақанинг ғолиб жамоалари республика босқичига йўлланмани олади.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати









