Бухорода «CAVA College University Volleyball Championship 2025» очилиш маросими бошланди!
2025-10-16 11:25:00 / Янгиликлар

Айни дамда Бухоро шаҳридаги «УНИВEРСАЛ» спорт мажмуасида Марказий Осиё мамлакатларининг энг кучли волейбол жамоалари иштирокида йирик халқаро мусобақа — «CAVA College University Volleyball Championship 2025» чемпионатининг тантанали очилиш маросими ўтказилмоқда.
Майдонда иштирокчи жамоалар саф тортиб, ўз давлат байроқлари остида қад ростлаган. Спорт ихлосмандлари, меҳмонлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари зални тўлдириб, мусобақанинг очилиш лаҳзаларини катта қизиқиш билан кузатишмоқда.
Очилиш маросимида, Бухоро вилояти ҳокими Ботир Комилович Зарипов бошчилигидаги барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирок этишмоқда.
Биз билан бирга бўлинг, мусобақанинг энг ҳаяжонли онларини кузатишда давом этинг!






