Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг аҳоли мурожаатларига бағишланган навбатдаги шахсий қабули бўлиб ўтди
2025-10-14 22:35:00 / Янгиликлар
Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Фаррух Ҳайдаровнинг навбатдаги шахсий қабул ташкил этилди. Унда фуқароларнинг ички ишлар органларига доир мурожаатлари, мавжуд муаммолари ҳамда таклифлари тингланди.

Тўғридан-тўғри мулоқотлар жараёнида бошқарма бошлиғи барча мурожаатларни атрофлича тинглаб, уларни қонуний тартибда ҳал этиш бўйича зарур чораларни кўрди. Айрим мурожаатлар юзасидан фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилган бўлса яна баъзи мурожаатлар вақт ва ўрганиш талаб қилганлиги боис ижроси назоратга олинди.
Ўтказилган , бундай юзма-юз мулоқотлар келгусида ҳам мунтазам равишда ташкил этилиши режалаштирилган бўлиб, ҳар бир мурожаат ва таклиф алоҳида эътиборга олинади.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати






