«CAVA College University Volleyball Championship 2025» мусобақасига тайёргарлик жараёнлари ўрганилди
2025-10-14 22:20:00 / Янгиликлар
Жорий йилнинг 15–19 октябрь кунлари Бухоро шаҳридаги «UNIVERSAL» спорт мажмуасида ўтказилиши режалаштирилган «CAVA College University Volleyball Championship 2025» халқаро спорт мусобақасининг юқори савияда ўтишини таъминлаш мақсадида Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи спорт мажмуасига ташриф буюриб, тайёргарлик жараёнларини ўрганиб чиқди.

Ташриф давомида, спорт мажмуасининг техник ҳолати, хавфсизлик чоралари, ташкилий масалалар ҳамда мусобақани ўтказиш учун яратилаётган шароитлар атрофлича кўздан кечирилди. Шунингдек, бошқарма бошлиғи ташкилотчилар, ҳакамлар ва масъул ходимлар билан суҳбатлашиб, мусобақанинг юқори савияда ва тартибли ўтишини таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар берди.
Аниқланган айрим камчиликларни қисқа муддатда бартараф этиш, спортчилар ва томошабинлар учун барча зарур қулайликларни яратиш бўйича мутасаддиларга аниқ вазифалар юклатилди.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати






