Қашқадарё вилояти ИИБда Аралаш жанг санъатини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди
2025-10-14 11:35:00 / Янгиликлар

Йиғилишда Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Азиз Ташпулатовнинг Аралаш жанг санъати (ММА) ассоциациясининг янги раиси этиб тайинланганлиги иштирокчиларга билдирилди.
Бошқарма бошлиғи ўз сўзида бу спорт турини оммалаштириш мамлакатимизда ёшларнинг мусобақалардаги иштирокини муносиб рағбатлантириш, ҳудудлар миқёсида мунтазам мусобақалар ташкил этиш, мураббийлар маҳоратини ошириш лозимлигини таъкидлади.
Аралаш жанг санъатини янада ривожланиши учун соҳа моддий техник базасини мустаҳкамлаш, замонавий спорт шароитларини яратиш ишларини янада кучайтириш лозим.
Бу каби саъй-ҳаракатлар соғлом ва маънавий етук авлодни тарбиялашга, профессионал спортчилар сафини кенгайишига хизмат қилиб, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдаги катта аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати





