Наманган вилояти ИИБ бошлиғи томонидан ҳудудларда содир этилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари муҳокама қилинди
2025-10-14 10:55:00 / Янгиликлар

Жумладан, бугун бошқарма бошлиғи томонидан Тўрақўрғон туманининг «Қодиробод», Чуст туманининг «Ҳисорак» ва «Еттиқўрғон», шунингдек, Поп туманининг «Чиғаноқ» ва «Юқори Чодакбоши» маҳаллаларида содир этилган оила-турмуш доирасидаги, оғир ва ўта оғир турдаги жиноятлар туман ҳокимлари, мутасадди ташкилотлар вакиллари ва маҳалла фаоллари иштирокида кенгайтирилган тарзда муҳокама қилинди.
Муҳокамада мазкур жиноятларнинг содир этилишига йўл қўйган масъуллар фаолияти кескин танқид қилиниб, маҳаллаларда тизимли иш ташкил этмаган, низоли оилалар билан профилактик тадбирлар ўтказмаган еттилик аъзолари, шунингдек, алоҳида назорат талаб этувчи шахслар билан зарур чора-тадбирларни амалга оширмаган мутахассис ходимлар қатъий огоҳлантирилди.
Бу каби муҳокама жараёнлари вилоятнинг барча шаҳар ва туманларда тизимли равишда амалга оширилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати









