Пробация хизмати. Назорат остидагилар учун меҳнат ярмаркаси
2025-10-14 07:40:00 / Янгиликлар

Учқўрғон туманида пробация назоратида турган шахсларни бандликка йўналтириш, уларни жамиятга мослаштириш, муносиб ҳаёт кечиришлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида навбатдаги меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Туман ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация гуруҳи ҳамда туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамкорлигида ўтказилган мазкур тадбирда назорат остидаги шахсларга турли йўналишларда иш ўринлари таклиф этилди. Шунингдек, мутахассислар уларга меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича ўқиш имкониятлари ва касбий йўналиш бериш масалаларини ҳам тушунтириб ўтишди.
Меҳнат ярмаркаси якунида икки нафар фуқаро — Алишер Абдураҳмонов ва Даврон Ўрозбеков доимий ишга жойлаштирилди. Шу билан бирга, Сарвар Абдулазизов, Акрам Эсонов, Музаффар Комилжонов иш изловчи сифатида рўйхатга олинди.
Ташкил этилган бундай тадбирлар пробация назоратида турган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш, уларнинг фойдали меҳнат орқали ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашади. Шу орқали ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва соғлом муҳитни шакллантиришда муҳим амалий қадам қўйилмоқда.
Жаҳонгир ТЎХТАСИНОВ, ўз мухбиримиз.
Наманган вилояти.
