Пойтахтимизда бўлиб ўтган Кикбоксинг бўйича Жаҳон кубоги баҳсларида курсантларимиз кучлилар сафидан жой олди
2025-10-14 00:50:00 / Янгиликлар

Бутунжаҳон кикбоксинг ташкилотлари ассоциацияси (WАКО), Ўзбекистон спорт вазирлиги ҳамда Кикбоксинг ассоциацияси томонидан ташкил қилинган нуфузли мусобақада дунёнинг 40 та давлатидан маҳоратли спортчилар қатнашди.
Мусобақада ИИВ академияси курсантлари ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, юқори натижаларга эришди. Жумладан, Муродилло Абдураҳмонов (75 кг) «low kick» йўналишида, Атахан Атаханов (75 кг) «full contakt» йўналишида олтин, Маҳмуджон Давуров (94 кг) «kick light» йўналишида кумуш, Ҳожиакбар Қаҳҳоров (63 кг) «full contakt» йўналишида бронза медалларини қўлга киритди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати


