Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан Бухоро вилоятида ишчи гуруҳ текшируви якуни бўйича муҳокама йиғилиш ўтказилди
2025-10-13 12:21:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор Баходир Мирзарахимов бошчилигида ўтказилган тадбирда, республика ишчи гуруҳининг Бухоро вилоятдаги ўрганиш якунларига кўра, ҳар бир шаҳар ва туман кесимида жиноятчиликка қарши курашиш, аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш, уларга хизмат кўрсатиш, жамоат тартиби ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек ходимларнинг ижро ҳамда хизмат интизомига риоя этиш масалалари танқидий муҳокама қилинди.
Унда Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти, вилоят, туман ва шаҳар ички ишлар ҳамда соҳавий хизматлар раҳбарлари ва ўринбосарлари иштирок этди. Йиғилишда ички ишлар органлари хизматининг жорий ҳолати, фаолият самарадорлиги, шахсий таркибнинг касбий тайёргарлиги, хизмат интизоми ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишлар тўлиқ таҳлил этилди.
Йиғилиш давомида, давлат раҳбарининг маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлаш бўйича топшириқларини амалиётга татбиқ этиш доирасида, масъуллар томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ҳар куни ташкил этиш, аҳоли ўртасида жиноятчиликка нисбатан муросасизлик ҳиссини кучайтириш чоралари кўрилаётгани ҳамда жиноятчиликни маҳалла еттилиги иштирокида “маҳаллабай” тамойили асосида жиловлаш механизми яратилгани бир қатор ҳудудларда ижобий натижа бераётганлиги алоҳида қайд этилди.
Йиғилишда мутасаддиларнинг ҳисоботлари ҳамда таклифлари тингланди, вилоят ИИБ ҳамда туман-шаҳар ички ишлар бўлинмаларининг моддий-техник таъминотини яхшилаш ҳамда ечимини кутаётган бошқа масалалар юзасидан истиқболли вазифалар режалаштирилди.
Шунингдек, ички ишлар органлари хизматининг жорий ҳолати, фаолият самарадорлиги, шахсий таркибнинг касбий тайёргарлиги, хизмат интизоми ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишлар тўлиқ таҳлил қилинди.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати








