Жиззах вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан фуқаролар қабули ўтказилди
2025-10-13 12:20:00 / Янгиликлар

Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодировнинг шахсий қабул ўтказилди. Қабулда 35 га яқин жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари ўзларини қийнаётган қатор масалаларни ҳал этишда кўмак сўрашди. Хусусан, ишга кириш, иш жойини ўзгартириш, қонунбузар ва фирибгарларни жавобгарликка тортиш каби масалалар кўтарилди. Бир неча ёшлар эса ИИОда хизмат қилиш истаги борлигини айтишди.
Мулоқотда кўтарилган ҳар бир масала масъуллар иштирокида кўриб чиқилиб, мурожаатларни ўз вақтида ҳал этиш бўйича мутасаддиларга вазифалар юклатилди ва ижроси назоратга олинди.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати




