Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қабул қилинди
2025-10-13 12:15:00 / Янгиликлар

Қабул жараёнида, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан фуқаролар, юридик шахслар ва уларнинг қонуний вакиллари билан юзма-юз мулоқот қилиниб, 30 дан ортиқ ички ишлар органлари фаолияти ҳамда суд-ҳуқуқ соҳасига доир мурожаатлар кўриб чиқилди.
Асосий эътибор, мурожаатларнинг жойида ҳал этилишига қаратилиб, қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун иш юритувига олинган мурожаатлар юзасидан манзилли чора-тадбирлар белгиланди ҳамда тегишли соҳавий хизматлар раҳбарларига бажариш муддатлари аниқ белгиланган кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Бу каби қабуллар тасдиқланган режа асосида вилоят ҳамда ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарлари томонидан доимий равишда ўтказиб борилиши аҳолига ўзларини қийнаётган муаммоларни бевосита масъулларга етказиш, уларнинг ечимини жойида топиш ҳамда фуқароларнинг давлат идораларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш имконини бермоқда.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати







