Тошкент вилоятида Ташкилий бўлим ва бўлинмалар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган ўқув-семинар ташкил этилди
2025-10-12 09:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг тегишли фармойишга асосан, Тошкент вилояти бўйича Ички ишлар бош бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) ички ишлар бўлимларида ижро ва хизмат интизоми аҳволи, йўл қўйилган камчиликлар ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш, ижро интизомини мустаҳкамлаш, шунингдек, Ташкилий бўлим ва бўлинмалар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган ўқув-семинар ўтказилди.
Семинарда ички ишлар органлари олдига қўйилган вазифаларнинг жойларда ижросини самарали ташкил этиш, хизматни ўташ давомида вазирликнинг меъёрий ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этиш, ижро интизомини таъминлаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар юзасидан иштирокчиларга батафсил тушунчалар етказилди.
Шунингдек, ички ишлар органлари ходимлари зиммасига юклатилган вазифаларни сидқидилдан ва масъулият билан бажаришларини таъминлаш, уларнинг хизмат фаолиятини мунтазам назорат қилиб бориш бўйича тегишли топшириқлар берилди.
Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати



