Қашқадарёда “Вилоят ИИБ бошлиғи кубоги” учун волейбол мусобақаси бўлиб ўтди
2025-10-12 09:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган қарор ижросини таъминлаш, ёшларни спортга жалб этиш, уларнинг соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида Қашқадарё вилоятида “Вилоят ИИБ бошлиғи кубоги” учун волейбол мусобақаси ташкил этилди.
Қарши шаҳридаги Олимпия ва Паралимпия тайёрлаш марказида ўтказилган мусобақада вилоятдаги олий таълим муассасалари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар жамоалари иштирок этди. Унда 8 та ўғил болалар ва 4 та қизлар терма жамоалари ўзаро беллашди.
Мусобақа ёшларнинг жисмоний фаоллигини ошириш, спортга меҳр ва қизиқишини кучайтириш, дўстлик ва ҳамжиҳатлик руҳини мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Энди эътиборингизни фахрли ўрин эгаларига қаратамиз:
Ўғил болалар ўртасида:
Фахрли учинчи ўринни — Қарши давлат университети жамоаси,
Фахрли иккинчи ўринни — ДХХ Қашқадарё вилоят бошқармаси жамоаси,
Фахрли биринчи ўринни эса — Халқаро инновацион университети жамоаси қўлга киритди!
Қизлар ўртасида:
Фахрли учинчи ўринни — Иқтисодиёт ва педагогика университети жамоаси,
Фахрли иккинчи ўринни — Халқаро инновацион университети жамоаси,
Фахрли биринчи ўринни эса — Қарши давлат университети жамоаси қўлга киритди!
Ғолиб ва совриндор жамоаларга “Вилоят ИИБ бошлиғи кубоги”, дипломлар ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Бу каби спорт мусобақалари ёшлар ўртасида соғлом рақобатни кучайтириш, уларни жисмонан бақувват, мақсадга интилувчан ва ватанпарвар шахслар этиб тарбиялашга хизмат қилмоқда.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати






