ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан фуқаролар қабули ўтказилди
2025-10-11 17:10:00 / Янгиликлар
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати раҳбарияти томонидан навбатдаги шахсий қабули ўтказилиб, тадбирнинг асосий мақсади — фуқароларнинг муаммоларини бевосита эшитиш ҳамда жойларда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар самарадорлигини оширишдан иборат бўлди.

Қабул давомида фуқаролар томонидан турли масалалар, жумладан, транспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш, ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш, йўл ҳаракати хавфсизлиги билан боғлиқ муаммолар юзасидан мурожаатлар билдирилди. Ҳар бир мурожаат раҳбарият томонидан батафсил ўрганилиб, тегишли мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.
Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилган бўлса айрим масалалар эса назоратга олиниб, уларнинг ижроси белгиланган муддатда таъминланадиган бўлди.
Бундай сайёр қабуллар аҳолининг давлат идораларига бўлган ишончини мустаҳкамлаш, муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш ва халқимиз фаровонлигини оширишга хизмат қилади.
ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Ахборот хизмати








