Нурота туманида ташкил этилган оммавий сайёр қабулда вилоят ИИБ бошлиғи фуқаролар мурожаатларини ўрганди
2025-10-11 16:25:00 / Янгиликлар

Қабулда ҳокимлик, вилоят Прокуратураси, Ички ишлар бошқармаси шунингдек, аҳолига хизмат кўрсатувчи бошқа корхона ва ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Вилоят ИИБ бошлиғи Нурота туманида ташкил этилган оммавий сайёр қабулда суд-ҳуқуқ, ижтимоий, тиббий, моддий ёрдам масалалари билан келган 10га яқин фуқаролар мурожаатини тинглади. Аксар муаммолар ҳамкор мутасаддилар билан биргаликда жойида ҳал этилди, баъзилари юзасидан ўрганилиши бўйича топшириқлар берилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати





