«Энг яхши маънавий-маърифий ишлар тарғиботчиси» танловининг ҳудудий босқичи ўтказилди
2025-10-11 15:25:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментида танловнинг ҳудудий босқичи кўтаринки руҳда ўтказилди.

Унда минтақавий марказларда ғолиб бўлган 6 нафар номзод жисмоний тайёргарлик, маънавий билим ва Президент фармонлари, вазирлик буйруқлари бўйича савол-жавоб синовларида беллашишди.
Натижаларга кўра, Биринчи минтақавий ҳудуд 48-сон манзил-колонияси бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари капитан Ниёзов Жавлон Ихтиёрович ғолиб деб топилиб, Республика босқичига йўлланма олди.
Ғолиб ва совриндорларга диплом ҳамда ташаккурномалар тантанали равишда топширилди.
Маънавият ва маърифат тарғиботига қаратилган бундай танловлар тизимда изчил давом эттирилмоқда.
ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Ахборот хизмати



