Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан Метрополитенда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимларига бир қатор устувор вазифалар белгиланди
2025-10-10 09:38:00 / Янгиликлар

Қулай хавфсиз ва тезкор бугун метро ушбу 3 та сифатни ўзида жамлаган жамоат транспорти ҳисобланади. Шу муносабат билан Ички ишлар вазирининг кўрсатмасига асосан Ички ишлар вазир ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимов томонидан транспорт объектларида бахтсиз ҳодисаларнинг барвақт олдини олиш шунингдек, метрополитен ҳудудида хавфсиз муҳитни яратиш, жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш, Йўловчилар оқими кўп бўлган бекатларда ички ишлар органлари ходимлари томонидан бекатларга кириш тартиби, йўловчиларнинг ҳаракатланиши, Фавқулодда вазиятларда тезкор ҳаракат қилиш механизмларини такомиллаштириш, Ходимлар малакасини ошириш бўйича доимий ўқув машғулотларини ташкил этиш борасида масъул ходимларига аниқ вазифалар ва топшириқлар берилди.
Шунингдек вазир ўринбосари Метрополитенда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси маъмурий биносидаги янгидан барпо этилган навбатчилик қисмининг метро бекатларига ўрнатилган видео кузатув камералари орқали келиб тушаётган хабарларни аниқлаш тезкорлик билан уларни бартараф этиш платформадаги шубҳали фуқароларнинг хатти-ҳаракатлари кузатилиб, улар профайлинг қилиб бориш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилиб, Метрополитен қурол сақлаш хоналарининг хавфсизлик ҳолати, темир панжаралар, сигнализация тизимлари; Видео кузатув воситалари кўздан кечирилиб хавфсизлик қоидаларига риоя этиш бўйича масъул ходимларга тегишли кўрсатмалар берилди.





