Наманган вилояти ИИБ бошлиғининг Янги Наманган тумани фуқаролари учун сайёр қабули ўтказилди
2025-10-10 09:35:00 / Янгиликлар

Янги Наманган туманининг «Гўзал» маҳалласи биносида бўлиб ўтган қабул давомида 12 нафар фуқаронинг турли масалалардаги мурожаатлари кўриб чиқилди.
Мурожаатчилардан тегишли тартибда аризалар қабул қилиниб, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар юзасидан соҳавий хизмат раҳбарларига зарурий кўрсатма ва топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати





