ИИВ Академияси тингловчилари учун Жамоат хавфсизлиги департаментининг Мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш марказида сайёр амалий машғулотлар ташкил қилинди
2025-10-09 08:00:00 / Янгиликлар

Машғулотлар давомида тингловчилар марказ фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Уларга тизимда жорий этилган замонавий ахборот технологиялари, уларнинг имконият ва афзаллик жиҳатлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, ҳудудларда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш ҳамда криминоген вазиятни барқарор сақлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар атрофлича ёритиб берилди.
Тингловчилар марказ мутахассислари билан фаол мулоқотда бўлиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Ушбу амалий машғулот уларнинг билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлаш, соҳадаги илғор тажрибаларни амалиётга татбиқ этишга хизмат қилади.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати




