«Ўзбекистонда давлат ва ҳуқуқ тараққиёти: янги ёндашувлар ва тенденциялар» мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция
2025-10-09 09:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти профессори Хожимурод Тухтамуродович Одилқориевнинг 70 йиллик юбилейига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди.
2025 йил 8 октябрь куни Тошкент давлат юридик университетида юридик фанлар доктори, профессор Одилқориев Хожимурод Тухтамуродовичнинг 70 йиллик юбилейига бағишланган «Ўзбекистонда давлат ва ҳуқуқ тараққиёти: янги ёндашувлар ва тенденциялар» мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Мазкур нуфузли анжуманда Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти илмий ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Конституциявий суди, Адлия вазирлиги, Президент ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси, шунингдек, Россия, Қирғизистон, Жанубий Корея ва бошқа давлатлардан таниқли олимлар иштирок этдилар.
Тадбирда профессор Хожимурод Одилқориевнинг илмий мероси, давлат ва ҳуқуқ назарияси ривожига қўшган ҳиссаси, шунингдек, ёш ҳуқуқшуносларни тайёрлашдаги хизматлари алоҳида эътироф этилди.
Анжуманнинг асосий мақсади — давлат ва ҳуқуқ тизимининг замонавий босқичдаги ривожланиш тенденцияларини таҳлил қилиш, илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш ҳамда миллий қонунчиликни янада такомиллаштириш йўлларини белгилаб олишдан иборат бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти






