Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармасида «Энг яхши психолог» танлови ўтказилди
2025-10-08 12:05:00 / Янгиликлар

Кўрик–танловда иштирокчиларнинг билим савияси ва ИҚ даражаси аниқлаш, психология соҳасини ривожлантиришга қаратилган ғоя ва уни амалиётга жорий қилиш бўйича фикрлар ва савол-жавоблар асосида кечган баҳсларда иштирокчиларнинг тарғибот-ташвиқот ишлари ҳамда психология касбини ёритишга қаратилган ғоялари, билим ва тажрибаси синовдан ўтказилди.
Ҳакамлар ҳайъати томонидан эълон қилинган натижаларга кўра, Касби тумани ИИБ инспектор-психологи, катта лейтенант Анвар Тошпўлатов ғолиб бўлди.
Навбатдаги ўринларни Муборак тумани ИИБ инспектор-психологи лейтенант Бобур Остонов ва Шаҳрисабз шаҳар ИИБ катта инспектори, лейтенант Элдоржон Назаров банд этишди.
Иштирокчилар ғолиблик дипломи ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Энди ғолиб танловнинг Республика босқичида иштирок этади.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати







