Наманган вилояти ИИБ бошлиғи ММА ассоциациясининг вилоят бўлими вакиллари билан учрашув ўтказди
2025-10-08 10:55:00 / Янгиликлар
Учрашувда аралаш жанг санъати (ММА)ни оммалаштириш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш, мураббийлар малакасини ошириш ҳамда спорт инфратузилмасини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, спортчилар учун замонавий зал ташкил этиш, зарур жиҳозлар билан таъминлаш ва ёшлар ўртасида мусобақалар сонини ошириш юзасидан таклифлар билдирилди.
Учрашув ёш спортчиларни қўллаб-қувватлаш ва ММА спортини вилоятда ривожлантириш йўлида муҳим қадам бўлди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати



