Янги Ўзбекистон — янги ички ишлар органлари. Янги ЙПХ маскани очилди
2025-10-08 08:05:00 / Янгиликлар

Косонсой туманининг Булоқ қишлоғида барча зарур шарт-шароитларга эга йўл-патруль хизмати маскани ташкил этилди. Ушбу маъмурий бино Наманган вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ учинчи сафарбарлик гуруҳи инспекторларининг фаолият олиб боришлари учун қатор қулайликларни туғдирди. Руҳий енгиллик ҳамда дам олиш хоналари эса ходимларнинг оғир ва масъулиятли хизматдан кейин куч ва ғайратларини тиклаш, руҳий тетикликни сақлаб қолишларига хизмат қилади.
Маълумки, ушбу сафарбарлик гуруҳи Косонсой, Янгиқўрғон, Чортоқ, Уйчи туманларига хизмат кўрсатади. Демак, бу бинода яратилаётган қулайликлар нафақат ходимларимиз учун, балки бевосита ушбу ҳудудларда яшаётган фуқароларимизнинг осойишталиги, хавфсизлиги ва фаровон ҳаёт кечиришларини таъминлашга ҳам хизмат қилади.
Ривожиддин ҚОДИРАЛИЕВ, капитан.
