Жиззах вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан навбатдаги шахсий қабул ўтказилди
2025-10-06 09:00:00 / Янгиликлар

Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи генерал-майор Ғайрат Қодиров ҳафтанинг якшанба куни шахсий қабул ўтказмоқда.
Навбатдаги қабулда 25 га яқин жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари ўзларини қийнаётган қатор масалаларни ҳал этишда кўмак сўрашди.
Хусусан, иш кириш, иш жойини ўзгартириш, қонунбузар ва фирибгарларни жавобгарликка тортиш каби масалалар кўтарилди. 5 нафар ёшлар эса ИИОда хизмат қилиш истаги борлигини айтишди.
Ҳар бир масала масъуллар иштирокида кўриб чиқилиб, мурожаатларни ўз вақтида ҳал этиш бўйича мутасаддиларга вазифалар юклатилди ва ижроси назоратга олинди.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати









