Ўзбекистон Аралаш жанг санъати (ММА) ассоциациясининг Қашқадарё вилояти бўлинмаси учрашув ўтказилди
2025-10-05 14:50:00 / Янгиликлар

Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Абдувоҳид Исмоилов Ўзбекистон Аралаш жанг санъати (ММА) ассоциациясининг вилоят бўлинмаси спортчилари ва мураббийлари билан учрашув ўтказди. Тадбирда спорт соҳасидаги мавжуд муаммолар, мураббийларнинг малака ошириши, спорт инфратузилмасини мустаҳкамлаш, ёшларни соғлом турмуш тарзига жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув давомида бошқарма бошлиғи спортнинг ёшлар ҳаётидаги аҳамиятини таъкидлаб, «Спорт – тинчлик ва тарбия манбаи» эканини алоҳида қайд этди. Спортчилар учун замонавий спорт зали ташкил этиш, зарур жиҳозлар билан таъминлаш ҳамда ёшлар ўртасида мусобақалар сонини кўпайтириш юзасидан таклифлар билдирилди.
Учрашув ёш спортчиларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг салоҳиятини юзага чиқариш ва ММА спортини вилоятда янада оммалаштириш йўлида муҳим қадам бўлди.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати






