Навоий вилояти Қизилтепа туманида мавсумга тайёргарлик даражаси ва криминоген вазият ўрганилди
2025-10-05 12:50:00 / Янгиликлар
Қизилтепа туманидаги ўрганишлар аввалида тунги хизматга жалб этилган ходимлар иштирокида йўриқнома ташкил этилди. Унда вилоят ИИБ бошлиғи томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил этилиб, келгусидаги чора-тадбирлар юзасидан аниқ топшириқлар берилди.

Туман марказида жойлашган аҳоли гавжум бўладиган бозор ва савдо марказлари ҳудудлари кўздан кечирилиб жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича бир қатор тавсиялар берилди.
Сўнг Қизилтепа тумани Ички ишлар бўлимида бўлиб, тезкор-тергов гуруҳи таркиби, навбатчилик қисми шунингдек, фуқаролардан келиб тушган ариза ва шикоятлар билан танишди.
Бундан ташқари туман Тиббиёт бирлашмаси ва «Бахт текстиль» корхонасининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик даражаси ўрганилиб, иситиш тизимидаги айрим камчиликларни бартараф этиш лозимлиги таъкидланди.
Ўрганиш давомида масъулларга фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, уларга сифатли хизмат кўрсатиш бўйича бир қатор топшириқлар берилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати








