Самарқанд вилояти ИИО ходимлари ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйини ўтказилди
2024-04-06 11:05:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 январдаги «Заковат интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда 2024 йил — «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили» муносабати билан маънавий-маърифий ишларнинг самарадорлигини ошириш, аввало, ёш ходимлар қалбида ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини кучайтириш мақсадида Самарқанд вилояти ИИО ходимлари ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйини ўтказилди.
Бўлиб ўтган мазкур интеллектуал ўйинида вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Умид Утаев иштирок этиб, барча қатнашчиларга омадлар тилади.
Ўйинларда Самарқанд вилояти ИИБ таркибий тузилмалари ҳамда ҳудудий бўлинмаларида хизмат олиб бораётган 30 ёшгача бўлган ёш ходимлар ғолиблик учун ўзаро беллашишди. Савол-жавоб ва баҳс-мунозараларга бой бўлган ўйинлар кескин ва муросасиз жараёнлар руҳида ўтди. Хар бир жамоа ғолиблик учун астойдил кураш олиб борди. Энг асосийси интеллектуал ўйин адолатли ва шаффоф ўтиши таъминланди.
«Заковат» интеллектуал ўйини якунига кўра ИИВ Самарқанд Академик лицейи биринчи ўринни, Оқдарё тумани ИИБ 2-ўринни ҳамда Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 3-ўринни қўлга киритди.
Ғолибларга диплом ва китоблар жамланмалари топширилди.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати









