Жиззахда 30-сон манзил колонияси маҳкумлари билан учрашув бўлиб ўтди
2025-10-04 18:35:00 / Янгиликлар

Жиззах вилояти прокурори ва вилоят ИИБ бошлиғи 30-сон манзил колониясида маҳкумлар билан мулоқот ўтказди. Жазо ижросининг қонунийлиги, маҳкумларни касб-ҳунарга ўргатиш ва тарбиявий ишлар муҳокама қилинди.
Колониядаги сехлар ва ҳамкор корхоналар, жумладан, 51 нафар маҳкум иш билан таъминланган “NEV KAPITAL” МЧЖ фаолияти билан танишилди. Корхонада микрокальцит ишлаб чиқарилиб, хорижга экспорт қилинмоқда. Иш 3 сменада ташкил этилган, ҳудуд назоратга олинган.
Маҳкумлар учун меҳнат шароитлари яратилган, яқинлари билан учрашиш ва овқатланиш имкониятлари мавжуд. Маҳкумлар колония ва корхона раҳбариятига миннатдорчилик билдирди.
Бундай корхоналарда касб эгаллаш маҳкумларнинг озодликка чиққач ижтимоий мослашувига ёрдам беради.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати









