“Қамчиқ” довонида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди
2025-10-02 10:50:00 / Янгиликлар

Тадбир давомида хавфли йўл қисмлари ҳамда авариялар содир бўлиши эҳтимоли юқори бўлган ҳудудлар ўрганилиб, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳаёти ва саломатлигини асраш, шунингдек ҳаракат иштирокчилари учун қулай шароитлар яратишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.
Шу билан бирга, довон йўлидан ҳаракатланувчи юк автомобилларининг вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилиш мақсадида ўрнатилган махсус тарозилар ҳолати кўздан кечирилди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун масъул ходимларга тегишли кўрсатмалар берилди.
ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Ахборот хизмати






