Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан Қоровул қўшинларига қарашли Қарши шаҳридаги 7533-сонли ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиларига бир қатор устувор вазифалар белгиланди
2025-10-02 08:15:00 / Янгиликлар

Вазир ўринбосари дастлаб, ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари билан саф кўриги ўтказди. Сўнгра, ҳарбий ва муддатли хизматчилар билан жанговар шайлик ва хизмат интизомига риоя этиш, ходимларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.
Ҳарбий қисмда амалга оширилаётган қуришиш ва бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди.
Ташриф якунида ҳарбий хизматчиларга яратилган имконият ва қулайликларни янада такомиллаштириш борасида ҳарбий қисм масъулларига таклиф ва тавсиялар берди.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати






