Ички ишлар органларида халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича махсус ўқув-семинар машғулоти ўтказилди
2025-09-30 09:00:00 / Янгиликлар

Шу жумладан, Ички ишлар вазирлигида халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича янги амалиёт йўлга қўйилмоқда.
Мазкур жараённи самарали ташкил этиш, масъул ходимларнинг касбий салоҳиятини ошириш ҳамда илмий-услубий кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида Криминология тадқиқот институтида махсус ўқув семинар машғулоти ўтказилди.
Семинар давомида:
- халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлашнинг замонавий механизмлари, илғор хорижий тажрибалар ва уларни Ўзбекистон амалиётига татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди;
- ички ишлар органлари тизимида мазкур йўналишга масъул қилиб бириктирилган ходимлар иштирок этди;
- амалий мисоллар, янги услуб ва методлар бўйича махсус тақдимотлар ҳам ўтказилди.
Ушбу ташаббус ички ишлар органлари фаолиятида очиқлик, шаффофлик ва самарадорликни таъминлаш, халқаро майдонда Ўзбекистоннинг ижобий имижини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти






