Жиззах вилояти ИИБ бошлиғининг шахсий қабули ўтказилди
2025-09-29 10:35:00 / Янгиликлар

Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал майор Ғайрат Қодиров ҳар якшанба куни шахсий қабул ўтказиб, фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳамда ҳуқуқ-тартибот соҳасига оид муаммоларини бартараф этиш чораларини кўрмоқда.
Навбатдаги шахсий қабулида 30 нафарга яқин фуқаро билан мулоқот қилинди. Мурожаатларнинг асосий қисмини қонунбузарга чора кўриш, ҳуқуқбузарлик ва жиноий ҳолатлар, шу қаторда ишга жойлашиш, ишга тиклаш, ўғирлик ва фирибгарлик масалалар ташкил этди.
Бошқарма бошлиғи ушбу муаммоларни ҳал қилиш бўйича вилоят ички ишлар бошқармасининг тергов, жиноят қидирув, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси каби соҳавий хизматлар масъулларига аниқ муддатлар белгилаган ҳолда тегишли топшириқлар берди.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати









