ИИВ раҳбарияти томонидан кенг қамровли профилактик тадбир доирасида Фарғона вилояти ҳудудида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди
2025-09-27 09:00:00 / Янгиликлар

Қўқон шаҳар ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги ишларини янада кучайтиришга қаратилган тунги хизмат олди йўриқнома ўтказилиб, шахсий таркибга жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш бўйича кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Шу билан биргаликда, Қўқон шаҳар Нурафшон МФЙ фаолияти ўрганилди. Ҳудудда жамоат тартибини сақлаш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, қўшимча кўрсатма ва амалий ёрдам берилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати



