ИИВ Малака ошириш институтида хизмат интизоми ва қонунчилик талабларига риоя этиш масалалари муҳокама қилинди
2025-09-25 16:25:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида “ИИОнинг Барча даражадаги бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар, тармоқ) ИИО бошлиғининг ўринбосари лавозимга тайинлаш учун“, “подполковник“ ҳамда “майор“ махсус унвонини бериш учун малака ошириш курсларида таҳсил олаётган тингловчилар билан вазирлик Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси таълим муассасалари бўйича бўлими ходимлари томонидан хизмат интизоми ва қонунчилик талабларига риоя этишга бағишланган навбатдаги давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда, тингловчиларга хизматга совуққонлик билан қарамаслик, порахўрлик ва тамагирлик ҳамда коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик, ваколатдан четга чиқмаслик, фуқаролар билан мулоқотда хушмуомалада бўлиш юзасидан зарурий тушунтиришлар берилди. Шундан сўнг, “Нафснинг сўнгги манзили” номли фильм намойиш этилди.
Тингловчиларнинг қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар берилди.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати






