Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонлигига қарашли 7532 ҳарбий қисм хизматчилари ҳамда 5-сон жазони ижро этиш муассасасидаги маҳкумлар билан учрашди
2025-09-24 17:00:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан Қоровул қўшинлари қўмондонлиги ҳарбий қисм шахсий таркибининг жанговар хизмат олди тарқатувида иштирок этиб, Юртбошимиз раҳбарилигида Ички ишлар идоралари тизимида олиб борилаётган ижобий ўзгаришлар, жиноятчилик, ҳуқуқбузарликка қарши кураш тизимида олиб борилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтиб, муддатли ҳарбий хизматчиларга ҳарбий хизматни муваффақиятли якунлаб ота-онасини бағрига эсон омон қайтишини, ҳар бир ҳарбий хизматчи ҳарбий Интизомга қатъий риоя этишини ҳарбий хизматчиларга масъулиятни янада кучайтирган ҳолда хизматларни олиб боришни таъкидладилар.
Тарқатувдан сўнг, ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчилар учун яратилган шарт-шароитлар ҳолати билан танишиб, маъмурий бинолар ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг ётоқхоналари, авто хўжалик бўлимлари ва ҳарбий техникалар кўздан кечирилиб, ҳарбий хизматчиларга жанговар хизматни Низом талаблари асосида олиб боришлари, ҳарбий хизматчиларга хизмат қилишлари учун барча шарт-шароитлар юртбошимиз томонидан яратилганлиги айтиб ўтдилар.
Шунингдек, ИИВ раҳбарияти томонидан ҳарбий қисмда амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилиб, келгусида бажарилиши лозим бўлган ишлар юзасидан мансабдор шахсларга аниқ вазифа ва топшириқлар белгилаб берилди.
Вазир ўринбосари навбатдаги манзил йўналиши бўйича 5- сон жазони ижро этиш муассасасида бўлди. Муассасада шахсий таркиб ва маҳкумларга яратилган шарт-шароитларни кўздан кечириб, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берди.
Ўрганишлар давомида маҳкумлар билан ҳам суҳбатлашиб колонияда яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиш, касб-ҳунар ўрганиш, келгусида жамият учун фойда келтирадиган, ўз ўрнига эга бўлган шахс бўлиб етишиш лозимлигини таъкидланди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати







