Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти «Хавфсиз ҳудуд – долзарб 20 кунлик» кенг қамровли тезкор-профилактик тадбири доирасида Андижон вилоятида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди
2025-09-24 09:00:00 / Янгиликлар

Хусусан, Қўрғонтепа туманидаги криминоген вазияти мураккаб бўлган «Янги ҳаёт» МФЙда жойлашган Шаҳрихондай, Юксалиш ва Янги Ҳаёт маҳаллаларига хизмат кўрсатувчи Ҳуқуқ тартибот масканига ташриф буюриб, «маҳалла еттилиги» аъзолари билан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш борасида ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар ўрганилди.
Шунингдек, аҳоли гавжум масканларга ҳам ташриф буюриб, бозор ҳудудида ўғирлик, фирибгарлик ва бошқа турдаги жиноятларни олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишилди.
Шунингдек, Қўрғонтепа туманининг «Шаҳрихонсой» маҳалласида жойлашган Қўриқлаш бўлими биносига ташриф буюрилиб, ходимларга яратилган шарт-шароитлар ҳамда қўриқловга олинган объектларни ишончлик қўриқлаш борасида олиб борилаётган ишлар ўрганилди.
Бундан ташқари, Андижон шаҳридаги криминоген вазияти оғир бўлган «Мустақиллик» ва «Ўзбегим» маҳалларида ўрганишлар олиб борилиб, ушбу маҳаллага хизмат кўрсатувчи «маҳалла еттилиги» вакилларининг иш фаолияти танқидий муҳокама қилинди ҳамда мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ахборот хизмати






