Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти “Долзарб 20 кун” тезкор профилактик тадбирлари доирасида Навоий вилоятида ўрганишлар олиб борди
2025-09-24 09:00:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзараҳимов Навоий вилоятида ўрганишлар олиб борди.
Дастлабки манзил вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБнинг Маъмурий амалиёт маркази фаолияти ўрганилди. Қоидабузарликлар тўғрисидаги маълумотларни “Маъмурий амалиёт” модулига мувофиқ таҳлил этилиши бўйича масъулларнинг тақдимоти тингланди.
Кармана туманида “қизил” тоифадаги “Бешкент” МФЙда маҳалла еттилиги томонидан бажарилган ишлар, ечим-талаб муаммолар ўрганилди. Улар томонидан аҳоли гавжум ҳудудларда профилактик ишларни кучайтириш лозимлиги таъкидланди. Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар бўйича топшириқлар берилди.
Жараёнда республика миқёсида олиб борилаётган “Долзарб 20 кун” тезкор махсус-профилактик тадбирлари муносабати билан ташкил этилган ишчи гуруҳ фаолияти ҳам кўздан кечирилди ва гуруҳ аъзоларига мазкур тадбирларнинг мазмун-моҳияти ва тизимдаги аҳамияти тушунтирилиб, амалга оширилиши лозим ишлар бўйича кўрсатмалар берилди.
Бундан ташқари, долзарбилиги бўйича олдинги ўринларда бўлган киберхавфсизлик юзасидан вилоят ҳудудида олиб борилган чора-тадбирлар, тарғибот ва ташвиқот ишларини таҳлил этиш мақсадида ташриф иштирокчилари “Хавфсиз кибермакон” штабида бўлишди.
Айни соҳада амалга оширилаётган ишлар кўлами кўздан кечирилиб, фуқаролар билан тарғибот ишларини кучайтириш лозимлиги уқтирилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати









