Андижонда «Хавфсиз ҳудуд – долзарб 20 кунлик» кенг қамровли тезкор-профилактик тадбири доирасида тунги йўриқнома ўтказилди
2025-09-23 20:40:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 22 сентябрь куни «Хавфсиз ҳудуд – долзарб 20 кунлик» кенг қамровли тезкор-профилактик тадбири доирасида Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти иштирокида Андижон шаҳри ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги ишларни янада кучайтиришга қаратилган тунги хизмат олди йўриқнома бўлиб ўтди.
Йўриқномада хизматга жалб этиладиган шахсий таркиб олдига аниқ вазифалар қўйилиб, ҳар бир ходимнинг жавобгарлиги ва самарали фаолият юритиши юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Тадбир доирасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган профилактик чора-тадбирларни янада кучайтириш, маҳаллаларда фуқароларнинг хавфсиз ва тинч ҳаёт кечиришлари учун зарур шарт-шароитларни яратиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Шундан сўнг вазирлик раҳбарияти аҳоли гавжум бўлган савдо мажмуалари, кўнгилочар масканлар, бозорлар ва бошқа жамоат объектларида туну кунги қўриқлаш хизмати ҳамда жамоат хавфсизлиги борасида ташкил қилинган ишлар кўздан кечирилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати






